“Барселона” кетма-кет иккинчи марта мағлуб бўлди

Спорт

image

Кеча, 16 февраль куни Ла Лига 24-тури доирасида Каталония дербиси бўлиб ўтди. Унда мезбон “Жирона” ўз ҳамшаҳарлари “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дастлабки бўлимда жамоалар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган, 45+3-дақиқасида Ламин Ямаль 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Пау Кубарси “Барселона”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 61-дақиқада Томас Лемар ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқага келиб, Фран Бельтраннинг голи “Жирона”га ғалабани таъминлади.

Шу тариқа, “Барселона” кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Каталонияликлар бундан олдинги учрашувда “Атлетико Мадрид”га йирик 4:0 ҳисобида ютқазганди.

Натижада, “Реал Мадрид” Ла Лига турнир жадвалида 60 очко жамғарган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди. Ханси Флик шогирдлари эса ушбу мағлубиятдан кейин 58 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал Мадрид” “Жирона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг