Моуриньо “Реал”га қарши ўйиндан олдин шифохонага ётқизилди
Спорт
−
17 Февраль 1145 1 дақиқа
Португалиянинг “Бенфика” жамоаси бош мураббийси Жозе Моуриньо бугун, 17 февраль куни “Реал Мадрид”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Madrid Universal” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Моуриньо кичик қулоқ инфекцияси туфайли шифохонага ётқизилган бўлиб, жиддий хавф кузатилмаган. “The Special One” шифохонада тахминан бир соат вақт ўтказиб, даволаниш учун зарур дори-дармонларни олган ва сўнгра ўз вазифасига қайтган.
Ушбу муаммоларга қарамай, португалиялик мутахассис “Реал Мадрид” қарши ўйинда бўлиб ўтадиган учрашув олдидан жамоасига захира ўриндиғидан туриб ёрдам беради.
Маълумот учун, ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнги турида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда Жозе Моуриньо шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль