Ямаль Фликдан Рэшфордни ўйиндан четлатишни сўради – ОАВ
Спорт
−
17 Февраль 1682 2 дақиқа
Испаниялик ярим ҳимоячи Ламин Ямаль “Барселона” бош мураббийи Ханси Флиcкка жамоанинг айрим ўйинларида Маркус Рэшфордни асосий таркибдан тушириб қолдириш кераклигини айтди. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона”нинг ёш етакчиларидан бири ҳисобланган Ямаль мураббий билан суҳбатда инглиз ҳужумчисининг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатларини муҳокама қилган.
Хабарларда айтилишича, 18 ёшли қанот футболчиси Рэшфорднинг ҳимоявий ҳаракатларда етарлича иштирок этмаётгани ва тўпсиз ҳолатда пассив ўйин кўрсатаётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу ҳолат жамоанинг умумий мувозанатига таъсир қилмоқда.
Таъкидланишича, бу муаммо айниқса интизом ва жамоавий иш юкламаси муҳим бўлган юқори даражадаги тактик учрашувларда яққол сезилмоқда. Ла Лиганинг 24-тури доирасида “Жирона”га қарши ўйин олдидан бу масала янада долзарб бўлгани айтилмоқда.
Манбага кўра, Ямал мураббийга тўғридан тўғри Рэшфорднинг айрим ўйинларда асосий таркиб учун мос келмаслиги ҳақида фикр билдирган. Бу эса интизомий эмас, балки соф футбол ва тактик масала сифатида кўрилган.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд жорий мавсум бошида “Манчестер Юнайтед”дан ижара асосида “Барселона” сафига қўшилганди. У жорий мавсум давомида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль