“Барселона”нинг яна бир асосий футболчиси сафдан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Педри жароҳат олгани маълум бўлди. Испаниялик футболчи чап оёғидаги мушак ёрилиши туфайли бир муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Испания ОАВларига кўра, 21 ёшли плеймейкер тахминан тўрт ҳафта учрашувларни ўтказиб юборади. Клуб расмий баёнотида футболчининг аниқ сафга қайтиш муддати ошкор этилмаган, тикланиш муддати “унинг соғайиш жараёнига боғлиқ” дея таъкидланади.

Педри бош мураббий Ханси Флик қўл остида шу пайтгача атиги битта ўйинни ўтказиб юборган. У ўйнаш мумкин бўлган 73 учрашувнинг 72 тасида майдонга тушган. Жорий мавсумда эса у барча 13 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлган. Жорий йилнинг 26 октябрь кунги Ла Лига доирасидаги “Эль-Класико”да “Реал Мадрид”га (2:1) қарши баҳсда Педри ўйиннинг охирги дақиқаларда майдондан четлатилган эди.

Маълумот учун, Педридан ташқари, Роберт Левандовский, Рафинья, Дани Ольмо, Гави, Жоан Гарсия ва Марк-Андре тер Штеген ҳам жароҳати сабабли жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби сардори Дани Карвахал ўнг тиззасидаги жароҳати сабабли артроскопик жарроҳлик амалиётини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат “Барселона” Педри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг