“Барселона” етакчиси жиддий жароҳат сабаб сафдан чиқди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчи Рафинья Бразилия терма жамоаси сафида ҳаракат қилаётган пайтда жароҳат олди ва тахминан беш ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида Бразилия Францияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Рафинья баҳсни асосий таркибда бошлаган, бироқ жароҳати сабаб танаффусда алмаштирилган.

Маълум бўлишича, тиббий текширувлар футболчининг сон мушакларидан шикаст олганини кўрсатган. У яқин кунларда “Барселона” ихтиёрига қайтади.

Каталония клуби жорий мавсум 8 ва 14 апрель кунлари Чемпионлар лигаси чорак финалида “Атлетико Мадрид”га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоа етакчиси “кўк-анорранлилар”га ёрдам беролмайди.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум бошида ҳам сонидан жароҳати олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат “Барселона” Рафинья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг