Рафиньянинг жароҳати сабаб “Барселона” FIFA’дан компенсация олади

Спорт

image

“Барселона” бразилиялик ярим ҳимоячи Рафиньянинг жароҳати туфайли FIFA’дан компенсация олади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Маълумки, Рафинья жорий йилнинг 26 март куни Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. Кейинчалик каталонияликлар унинг камида беш ҳафта майдонга туша олмаслигини тасдиқлади.

FIFA’нинг Клубларни ҳимоя қилиш дастурига кўра, агар футболчи миллий жамоа сафида олган жароҳати сабаб камида 28 кун ўйнай олмаса, клубга компенсация тўланади. Рафиньянинг ҳолатида айнан шу мезон қўлланилади. Бироқ Испания ОАВлари бу сумма футболчининг жамоа учун аҳамияти ва “Барселона”нинг зич тақвими фонида катта аҳамиятга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Жароҳати сабаб Рафинья бир нечта муҳим учрашувларни, жумладан, “Атлетико Мадрид”га қарши учта ўйинни ўтказиб юборади. Уларнинг иккитаси Чемпионлар лигаси чорак финалига тўғри келади. Шунингдек, ярим финалнинг илк ўйинида унинг иштироки ҳам сўроқ остида.

Агар тикланиш муддати чўзилса, компенсация миқдори ҳам ошиб боради. Қайд этилишича, 23 апрелдан бошлаб FIFA футболчининг ҳар бир ўтказиб юборган куни учун “Барселона”га 20 548 евро тўлайди. Агар у тахминан беш ҳафта сафдан чиқса, клуб камида 143 836 евро миқдорида товон пули олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона FIFA Рафинья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг