Беллингем Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
28 Февраль 1489 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилмаслик хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда “MatchDay Central” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи навбатдаги жиддий жароҳат сабаб сафдан чиққан. Бу ҳолат унинг миллий жамоа сафидаги иштирокини шубҳа остига қўймоқда. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел июнь-июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнир учун Беллингемни таркибга киритмаслиги мумкин.
Қайд этилишича, германиялик мутахассис Жаҳон чемпионатига футболчининг номи ва мақомидан қатъи назар, фақат оптимал жисмоний ҳолатдаги ўйинчиларни олиб боришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда Беллингем “Реал Мадрид” сафида барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Беллингем мавсум бошида елкасидан олган жароҳат сабаб 1 ой муддат учрашувларни ўтказиб юборди. Ҳозирда ҳам жароҳат сабаб жамоасига ёрдам беролмаяпти.
Live
Барчаси