Болалар омбудсмани Фарғонадаги оммавий заҳарланишни назоратга олди

Жамият

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. Айни дамда мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили жойига чиққан тарзда ўрганиш олиб бормоқда. Аниқланишича, 2026 йил 21 февраль куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари вилоят юқумли касалликлари шифохонасига соғлиғидаги қатор шикоятлар (тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши) билан мурожаат қилган.

Шифохонада даволовчи шифокорлар томонидан болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга “Ўткир диарея касаллиги, алиментар этимологияли” ташхиси қўйилган. Ҳозирда 62 нафар бола стационар шароитда даволанаётган бўлиб, уларнинг аҳволи қониқарли.

Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ДМТ муассасаларининг ошхоналари кўздан кечирилиб, болалар суткалик истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар юзасидан лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Минтақавий вакил шифохонада болалар ва уларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқот қилган ҳамда болаларнинг тиббий ҳолатига оид ҳужжатларни ўрганган.

Заҳарланиш юз берган муассасалар ҳудуди Фарғона шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, процессуал ҳаракатлар олиб борилган. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона оммавий заҳарланиш Болалар омбудсмани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг