Британияда битирувчилар 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади 

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати мактаб ва коллеж битирувчилари (25 ёшгача) учун армияда, флотда ёки Ҳарбий-ҳаво кучларида бир йил давомида хизматни синаб кўриш имконини берувчи янги дастурни ишга туширмоқда. Дастур узоқ муддатли мажбуриятларни талаб қилмайди. Аризалар 2026 йил баҳорида қабул қилина бошлайди. Бу ҳақда “i Paper” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, дастлабки босқичда 150 нафар иштирокчи қабул қилинади, кейинчалик йиллик квота 1000 нафаргача оширилиши режалаштирилган. Иштирокчилар жанговар операцияларга юборилмайди, ўқув дастурларининг мазмуни эса ҳозирча ишлаб чиқилмоқда.

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Тайёрловни қуруқлик қўшинлари, флот ёки Ҳарбий-ҳаво кучларида ўташ мумкин бўлади. Хизмат ҳақ тўланади, бироқ маош миқдори ҳозирча эълон қилинмаган.

Шунингдек, 30 ўринли офицерлар тайёрлаш бўйича алоҳида дастур ҳам кўзда тутилган бўлиб, уни университетда ўқишдан олдин, ўқиш давомида ёки ундан кейин ўташ мумкин.

Мамлакат Мудофаа вазири Жон Хилига кўра, иштирокчилар етакчилик, жамоада ишлаш ва муаммоларни ҳал қилиш каби кўникмаларга эга бўлади, бу эса келажакдаги касбидан қатъи назар, ҳаётда фойдали бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва Мудофаа вазирлиги 2026 йилда 5 мингга яқин йигит мажбурий ҳарбий хизматга чақирилиши ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия ҳарбий хизмат битирувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг