Бугун Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради

Спорт

image

Бугун 18 февраль куни ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог Италияда ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларида яна стартга чиқади. Кун доирасида  Даниил 500 метр масофадаги чорак финал баҳсини ўтказади. 

Даниил Ейбогнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19 февралга ўтар кечаси 00:15 да бошланади.

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ейбог 500 метр масофада кечган саралаш босқичида рақибларининг қоидабузарлиги эвазига чорак финалга йўл олган эди. 

Шунингдек, Даниил Ейбог жорий йилнинг 15 февралга ўтар кечаси шорт-трек бўйича 1500 метр масофада кечган баҳсларда ҳам иштирок этганди. Ярим финалдаги чиқишида Ейбог ўз гуруҳида роппа-роса икки дақиқа 18 сония билан учинчи бўлиб, финишга келган ва якунда “Б” финалда иштирок этиб, мусобақани 14-ўринда якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом дастурида иккита уринишдан биттасидан фойдаланган ҳолда Олимпиададаги иштирокини якунлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Даниил Ейбог шорт-трек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг