Бухорода “замҳоким” 12 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
12 Май 5917 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Когон туманида ҳокими ўринбосари 12 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўринбосар ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг доллар миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.
Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг доллар талаб қилган.
Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ер ажратиш эвазига 3 минг доллар пора олганди.
Live
Барчаси