Бухородаги хусусий боғчада бола ток уришидан вафот этди
3-саҳифа
−
20 Июнь 5592 2 дақиқа
Жорий йилнинг 28 март куни Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў. га қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган Ш.Ш. тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли электр токи уришидан вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 2 апрель куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми жиноят иши билан қўзғатилган.
Иш юзасидан ўтказилган дастлабки терговда мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М.Д. нинг вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган бўлсада, ўз касбига нисбатан бепарво ҳамда ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани ва ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдиргани аниқланган ҳамда натижасига кўра мазкур жиноят иши жорий йилнинг 18 июнь куни мазмунан кўриш учун суд муҳокамасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган туманида жойлашган хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни бўралатиб сўкканди. Муассаса тарбиячиси билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Келгусида бундай вазиятларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий огоҳлантирилган ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.
Live
Барчаси