Бутун дунё фуқароларини Яқин Шарқдан эвакуация қилмоқда

Олам

image

Кўплаб давлатлар Эрон ва Исроилдан фуқароларини авиация, қуруқлик ва денгиз йўллари орқали эвакуация қилмоқда. Асосий йўналишлар Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Иордания ва Миср орқали амалга оширилмоқда.

Қуйида ўз фуқароларини эвакуация қилаётган давлатлар рўйхати:

Австралия – Исроил ва Эрон ҳудудидан фуқароларни эвакуация қилмоқда: кичик гуруҳлар аллақачон пиёда олиб чиқилган, транспорт коридорлари ва авиация тайёрланмоқда.

Австрия, Болгария, Чехия, Венгрия, Греция, Польша, Португалия, Словакия, Сербия ва бошқалар Исроил ва Эрондан Иордания, Туркия, Арманистон ва Озарбайжон орқали фуқароларини эвакуация қилмоқда.

Хитой – Эрон ҳудудидан 1600 дан ортиқ киши, Исроилдан эса яна юзлаб одамлар қуруқлик ва ҳаво йўллари орқали эвакуация қилинди.

Ҳиндистон – “Синдҳу операцияси” ишга туширилди. 110 нафар талаба Эрон ҳудудидан эвакуация қилиниб, улар Арманистон орқали олиб чиқилган.

Япония – Kawasaki C ҳарбий самолётлари орқали тахминан 1300 нафар япониялик Эрон ва Исроилдан эвакуация қилинмоқда. Биринчи босқич аллақачон якунланган.

Янги Зеландия – Теҳрондаги элчихонасини вақтинча ёпган ва икки ходимни оилалари билан бирга Озарбайжонга юборган.

Жанубий Корея – Эрон ҳудудидан 32 киши, Исроилдан эса 25 киши қуруқлик йўллари орқали эвакуация қилинган.

Тайвань – Исроилдан 36 киши Иордания орқали, Эрондан эса 3 киши Туркия орқали эвакуация қилинган.

Уганда, Серра-Леоне, Вьетнам – Уганда Эрон ҳудудидан 42 талаба ва 2 дипломатик ходимни, Серра-Леоне 36 кишини, Ветнам эса 18 кишини эвакуация қилган.

АҚШ – Давлат департаменти ёрдам кўрсатмоқда ва ҳаво ҳамда денгиз йўллари орқали фуқароларни минтақадан олиб чиқишда кўмаклашмоқда, бироқ америкаликлар ҳали Эрон ҳудудидан тўғридан-тўғри эвакуация қилинмаган.

Уммон ва Индонезия – Уммон Бандар-Аббос порти (Эрон) орқали 245 нафар ўз фуқароси ва бошқа хорижликларни эвакуация қилди. Индонезия эса фуқароларини Эрон ҳудудидан олиб чиқишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилинганини билдирган эди. Кейинроқ, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Яқин Шарқдаги кескинлашиб бораётган вазият фонида 109 нафар фуқаросини Эрон ҳудудидан зудлик билан эвакуация қилгани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация Яқин Шарқ Эрон-Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг