“Реал” яна Моуриньога қарши. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қура ташланди
Спорт
−
30 Январь 4464 1 дақиқа
Бугун, 30 январь куни UEFA Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Европанинг етакчи клублари 1/8 финал босқичига чиқиш учун рақибларини аниқлаб олди.
2025–2026 йилги Чемпионлар лигаси плей-офф жуфтликлари:
- “Боруссия Дортмунд” ( Германия) – “Аталанта” (Италия),
- “Олимпиакос” (Греция) – “Байер” (Германия),
- “Брюгге” (Бельгия) – “Атлетико Мадрид” (Испания),
- “Галатасарай” (Туркия) – “Ювентус” (Италия),
- “Монако” (Франция) – “Пари Сен-Жермен” (Франция),
- “Қорабоғ” (Озарбайжон) – “Ньюкасл Юнайтед” (Англия),
- “Будё-Глимт” (Норвегия) – “Интер” (Италия),
- “Бенфика” (Португалия) – “Реал Мадрид” (Испания).
Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувлари жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 24-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Умумий босқичда юқорироқ ўринни эгаллаган жамоалар жавоб учрашувларини ўз майдонида ўтказади.
Мазкур босқич ғолиблари Чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўл олади ва у ерда умумий жадвалда энг яхши саккизта клубга қарши баҳс олиб боради. 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 27 февраль кунига белгиланган.