ДХХ солиқ инспектори ва суд-экспертини қўлга олди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида солиқ инспектори, Қашқадарё вилоятида эса суд-экспертиза маркази ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб бериш эвазига ўзининг яқин алоқаси орқали 900 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда кузатилган ҳолатда эса, вилоятнинг Яккабоғ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдалангани бўйича аниқланган 99 миллион сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 доллар олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда фуқаро ва экспертга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилиш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоятида ўз хизмат мавқеидан фойдаланган уч нафар адвокатни пора бериш ва фирибгарлик жиноятларида айблаб, қўлга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик солиқ инспектори пора бериш суд-эксперт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг