“Эль-Класико”дан сўнг ғалабалар бўйича қайси жамоа устунлик қилмоқда?
Спорт
−
27 Октябрь 4251 1 дақиқа
Кеча, 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасидаги “Эль-Класико” баҳси бўлиб ўтди. Мадриднинг “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилган мазкур ўйинда “Реал Мадрид” кичик устунликда “Барселона”ни мағлуб этди – 2:1.
Дастлаб, беллашувнинг 22-дақиқасида “қаймоқранглилар” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. 38-дақиқага келиб эса, Арда Гюлернинг қўпол хатосидан сўнг Фермин Лопес орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Ўйин тақдирини эса тўқнашувнинг 43-дақиқасида киритилган Жуд Беллингемнинг голи ҳал қилди.
Мазкур тўқнашув “Эль-Класико” доирасидаги 262-ўйин бўлди. Ушбу беллашувларнинг 106 тасида “қироллик клуби”, 104 та баҳсда эса “кўк-анорранглилар” ғалаба қозонган. 52 та тўқнашувда эса жамоалар кучи тенг келган. Тўплар нисбати эса 436:445 – “Реал” фойдасига.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” ўзаро тўқнашувлардаги устунликни сақлаб қолди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси