Энди ўзбекистонликлар Италияда 9 ойгача ишлаши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон фуқаролари Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга бориши мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароларини Италиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш бўйича муҳим келишув имзоланган. Унда Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида ва “Confagricoltura” ташкилоти вице-президенти Лука Бронделли иштирок этган.

Унда ўзбекистонликларни Италиянинг аграр соҳасига ишга жалб этиш бўйича муҳим келишувларга эришилган. Шунингдек, Миграция агентлиги ҳамда Италиянинг “Associazione Imprese Ortofrutticole” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган.

Келишувга кўра, ўзбекистонликлар Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади.

Маълумот учун, ушбу ассоциация Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштириб, фермерликдан тортиб, қайта ишлаш, логистика ва экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Асосий маҳсулотлари олма, киви, анор, қулупнай каби мевалар ҳисобланади.

Ассоциация президенти Марко Салви жорий йилда пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий ишларга жалб қилиниши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги мавсумий иш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг