Эрон ҳар куни 500 млн доллар йўқотмоқда – Трамп
Олам
−
21 Апрель 2987 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон иқтисодий жиҳатдан катта зарар кўраётганини ва ҳар куни тахминан 500 миллион доллар йўқотаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унга кўра, Эрон ҳар куни тахминан 500 миллион долларни “ҳавога совуряпти”, АҚШ эса бу вазиятда зарар кўрмаяпти.
Трампнинг ёзишича, Эрон Ҳормуз бўғозида ўт очган ва бу сулҳ шартларини бузиш ҳисобланади. Унинг айтишича, ўқ узишлар асосан Франция кемаси ва Буюк Британияга тегишли юк кемаси томон йўналтирилган.
Унинг таъкидлашича, Эрон Ҳормуз бўғозини ёпганини айтмоқда, аммо АҚШ аллақачон бу ҳудудни блоклаган ва бу ҳолат Эроннинг ўзига зарар келтирмоқда. Трампнинг сўзларига кўра, ёпилиш оқибатида Эрон ҳар куни катта даромаддан маҳрум бўлмоқда, АҚШ эса зарар кўрмаяпти.
Президент шунингдек, агар Эрон АҚШ таклиф қилаётган келишувни қабул қилмаса, “қаттиқ чоралар” кўрилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, электр станциялари ва кўприклар нишонга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Трамп АҚШ “адолатли ва оқилона” келишув таклиф қилаётганини, Эрон эса уни қабул қилиши кераклигини билдирган. Акс ҳолда, у Эрон инфратузилмасига жиддий зарба берилиши мумкинлигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп, агар делегациялар бўлажак музокараларда муваффақиятга эришса, Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрлигини билдирганди.
Live
Барчаси