Эрон Жаҳон чемпионати қуръасида қатнашади
Спорт
−
04 Декабрь 1254 1 дақиқа
Эрон футбол федерацияси 2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш бўйича аввалги қарорини қайта кўриб чиқди ва маросимга икки вакилини юборишга қарор қилди. Бу ҳақда “Теhrаn Times” нашри хабар берди.
Олдинроқ федерация икки юқори лавозимли амалдорга виза берилмагани сабабли маросимни бойкот қилишини эълон қилган эди. Энди Эрон қуръага терма жамоаси бош мураббийи Амир Галенойи ва федерация халқаро алоқалар бўлими раҳбари Омид Жамолийни юборади.
Шу тариқа Эрон делегацияси жорий йилнинг 5 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръа маросимида қатнашади.
Маълумот учун, Эрон Жаҳон чемпионати саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳда ўйнаб, шу йилнинг март ойида ўтказилган учрашувлар натижасида финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати қуръасида 2-саватчадан ўрин эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон футбол федерацияси АҚШ делегациянинг бир неча аъзоларига виза беришдан бош тортгани сабабли Вашингтонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросимини бойкот қилган эди.