Эрондан улкан олтин захираси топилди

Олам

image

Эроннинг энг йирик конларидан бири ҳисобланган Хуросон провинциясидаги Шодан олтин конида қарийб 61 миллион тонналик олтин захираси топилди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат ҳам мамлакатнинг шарқида катта олтин руда конининг топилганини тасдиқлаган. Нашрнинг ёзишича, Шодан конидаги олтин рудасининг захиралари бўйича якуний маълумотлар Эрон саноат, кончилик ва савдо вазирлиги таркибидаги мутахассислар комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг сезиларли даражада оширилган. Тасдиқланган захиралар Шодан ҳудудида 61 миллион тоннага баҳоланган.

Маълумотларга кўра, бунинг 7,95 миллиони олтин оксидли руда, қолган 53,1 миллиони эса олтин сулфидли рудага тегишли. Бу кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Шодан конини мамлакатнинг энг йирик олтин конларидан бири, деб ҳисоблаш мумкин.

Маълумот учун, Шодан кони Эроннинг шарқий қисмида Жанубий Хуросон вилоятида жойлашган. Бу ҳудуд Форс кўрфази ва Афғонистон чегарасига яқин тоғли минтақадир. Кон олтин захиралари бўйича мамлакатнинг энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой геологлари Хунань провинциясида дунёдаги энг йирик олтин рудаси конини топганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Хуросон Шодан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг