Эронда 150 минг кишилик янги шаҳар қурилади
Олам
−
18 Апрель 4063 1 дақиқа
Эрон жанубидаги Ҳурмузгон провинциясида, Форс кўрфази соҳилида 150 мингдан ортиқ аҳолига мўлжалланган янги Марказий Макран (Макран-е Маркази) шаҳри қурилади. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар берди.
“Эрон Олий шаҳарсозлик ва архитектура кенгаши Ҳурмузгон провинциясидаги янги Марказий Макран шаҳри бош режасининг техник-иқтисодий асослари, жойлашуви ва умумий қоидаларини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Телерадиокомпания маълумотларига кўра, денгиз иқтисодиёти ва энергия ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги авлод шаҳри Абкуҳи ва Калирак аҳоли пунктлари яқинида барпо этилади. Шаҳар майдони 3200 гектардан 3500 гектаргача, аҳоли сони эса 150 мингдан 175 минг кишигача бўлиши кутилмоқда.
ОАВнинг аниқлик киритишича, шаҳарни қуришда мувозанатли ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусий секторни жалб қилиш ва маҳаллий аҳоли имкониятларини кенгайтиришга асосий урғу берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурғоқчилик туфайли Эрон пойтахти Теҳрон кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси