Эронда қийин аҳволга тушган эркак Ўзбекистонга қайтарилди
Олам
−
11:46 704 1 дақиқа
Эронда қийин аҳволга тушиб қолган эркак Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо ва оғир молиявий аҳвол туфайли дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган. Элчихона ходимлари тезкорлик билан унинг қайтарилишини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрган.
Эрон расмийлари билан ҳамкорликда хорижга чиқиш визаси расмийлаштирилган. Эрон авиакомпанияси билан музокаралар ўтказилиб, Теҳрон–Тошкент тўғридан тўғри рейси учун авиачипта имтиёзли шартларда сотиб олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси