Эроннинг икки футболчиси Австралиядан мамлакатига қайтди
Спорт
−
12:12 1268 1 дақиқа
Австралияда бошпана сўраган икки нафар футболчи ҳамда Эрон аёллар терма жамоасининг бир ходими мамлакатга қайтишга қарор қилган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Австралия ички ишлар вазири Тони Беркнинг айтишича, улар жамоанинг қолган аъзоларига қўшилиб, Эронга қайтишга қарор қилган.
“Улар бу ҳақда Австралия расмийларига хабар беришганида, уларга бир неча бор турли вариантлар таклиф қилинди, бироқ улар Эронга қайтишни маъқул кўрди”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Улар жорий йилнинг 2 март куни Жанубий Кореяга қарши биринчи ўйиндан олдин (0:3) жамоа давлат мадҳиясини куйламади, бу эса Эронда танқидларга сабаб бўлди.
Хусусан, жамоанинг етти аъзоси ўз ватанларида давлат мадҳиясини куйлашдан бош тортгани сабаб “хоинлар” деб аталгач, улар Австралиядан бошпана сўради. Кейинчалик АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Австралия Бош вазири Энтони Альбанезега боғланиб, эронлик футболчиларга бошпана беришни сўради.
Шундан сўнг Австралия ҳукумати Эрон миллий терма жамоасининг олти нафар аёл футболчисига гуманитар виза берди.
Live
Барчаси