Эроннинг Саудияга берган зарбасида 15 америкалик ҳарбий яраланди

Олам

image

Камида 15 нафар америкалик ҳарбий хизматчи Эрон томонидан Саудия Арабистонидаги авиабазага берилган зарба оқибатида яраланган. Улардан беш нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

28 март куни “ Prince Sultan Air Base” авиабазасига уюштирилган ҳужум камида 6 та баллистик ракета ва 29 та дронни ўз ичига олган.

“The Wall Street Journal” маълумотига кўра, зарба вақтида ҳарбийлар базадаги бинолардан бирида бўлган.

29 март куни Эрон марказий ҳарбий штаби вакили Иброҳим Золфагҳари видеомурожаатда Эрон ҳужуми оқибатида ёнилғи қуювчи ҳарбий самолётлардан бири тўлиқ йўқ қилинганини, яна учта самолёт шикастланиб, ишдан чиққанини айтган.

Эроннинг ОАВлари эълон қилган сунъий йўлдош тасвирларида зарбадан сўнг базада бир нечта самолётлар вайрон бўлгани кўрсатилган. Ушбу база ҳафта бошида ҳам икки марта ҳужумга учраган бўлиб, ўшанда 14 нафар америкалик ҳарбий яралангани хабар қилинган эди.

Американинг узоқ масофадан радиолокацион кузатув ва бошқарув самолёти – Boeing E-3 Sentry йўқ қилингани ҳақида BBC ҳам ёзган. Маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида бундай самолётлардан 16 та қолган бўлиб, улардан 6 таси Форс кўрфазида жойлаштирилган. Шундай самолётлардан бирининг йўқотилиши АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан урушдаги имкониятларини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Мазкур авиабаза Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддан тахминан 96 км узоқликда жойлашган. У Саудия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан бошқарилади, бироқ АҚШ кучлари томонидан ҳам фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Форс кўрфазининг бешта давлати АҚШга Эронга зарба бериш учун ўз ҳудудлари ва ҳаво ҳудудини тақдим этганди. Бу давлатлар сирасига Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистони киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Саудия Арабистони Исроил Иброҳим Золфагҳари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг