FIFA президенти Украина хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритилди

Спорт

image

FIFA президенти Жанни Инфантино Украинанинг “Myrotvorets” веб-сайтида эълон қилинадиган, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритилди. Унинг шахсий маълумотлари ушбу платформада пайдо бўлди.

Сайтдаги маълумотларга кўра, Инфантино Украинага қарши “гуманитар тажовуз” ҳаракатларида, шунингдек, “ахборот ва ташвиқот провокацияларида” иштирок этганликда айбланмоқда. Қайд этилишича, FIFA президенти аввалроқ Россия жамоаларини халқаро турнирларда иштирок этишга рухсат беришга чақирган эди. Унинг фикрича, ҳеч бир мамлакат футболчилари сиёсий раҳбарларининг ҳаракатлари сабаб футбол ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум этилмаслиги керак.

Инфантинонинг ушбу баёнотлари Украинада кескин салбий муносабатга сабаб бўлди. Хусусан, Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига FIFA президентини “ахлоқий таназзулга учраган шахс” деб атаган. Бу баёнот ҳам Инфантинонинг “Myrotvorets” сайтидаги профилида келтирилган.

Украина футбол ассоциацияси ҳам ўз баёнотида FIFA’ни уруш давом этаётган бир пайтда россиялик жамоалар ва футболчиларни халқаро мусобақалардан четлаштириш борасидаги амалдаги позициясини ўзгартирмасликка чақирди.

Маълумот учун, “Myrotvorets” веб-сайти 2014 йил баҳорида Донбассдаги жангариларни ёки уларга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган. Ушбу платформа Олий Раданинг собиқ аъзоси ва Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Антон Геращенко билан боғланади. Сайт маъмурияти рўйхатга киритилган шахслар Украинага қарши миллий хавфсизликка оид жиноятларда иштирок этган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA президенти Жанни Инфантино Россия жамоаларига қўйилган тақиқни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқишга мажбур эканини ва бу тақиқнинг фойдасизлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Жанни Инфантино FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг