Гордон “Барселона”га ўтди – Романо

Спорт

image
“Ньюкасл Юнайтед” ҳужумчиси Энтони Гордон “Барселона”га ўтмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Романога кўра, “Ньюкасл” директорлар кенгаши ҳамда клубнинг Саудия Арабистонидаги эгалари каталонияликлар таклифини қабул қилган.

Трансфер нархи 70 миллион евро этиб белгиланган бўлиб, қўшимча бонуслар билан умумий маблағ 80 миллион евродан ошади. Гордон шу ҳафта тиббий кўрикдан ўтиш ва Каталония клуби билан шартнома имзолаш учун йўл олади.

Малумот учун, Гордон ушбу мавсумда “Ньюкасл” сафида барча мусобақалар доирасида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Трансфер “Барселона” Энтони Гордон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг