Гризманн “Атлетико Мадрид”дан кетиши мумкин
Спорт
−
04 Декабрь 840 1 дақиқа
Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн “Атлетико Мадрид”ни тарк этиши мумкин. Маълум бўлишича, Либертадорес кубогининг амалдаги чемпиони бўлган Бразилиянинг “Фламенго” клуби уни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда “Telegrafi” нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, “Фламенго” Гризманни клубнинг кенгайиб бораётган молиявий ва спорт лойиҳасига тўлиқ мос номзод деб билади. Уларнинг фикрича, Гризманнинг майдондаги маҳорати ва глобал бренд сифатидаги таъсири жамоадаги ривожланиш жараёнини сезиларли тезлаштириши мумкин.
Трансфер эҳтимолини ошираётган яна бир омил – Гризманннинг собиқ жамоадоши Фелипе Луиснинг айнан “Фламенго”да бош мураббийлик қилаётгани. Уларнинг яхши муносабатлари франциялик юлдузни Бразилияга кўчишга кўндиришда муҳим роль ўйнаши айтилмоқда.
Агар Гризманн “Фламенго”ни танласа, у бу ерда ўзининг собиқ жамоадошлари Самуэл Лино ва Сауль Ньигес билан яна бирга тўп суриш имкониятига эга бўлади.
Гризманннинг “Атлетико Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади. Жорий мавсумда эса у Ла Лига доирасида атиги 5 та ўйинда асосий таркибдан майдонга тушган, қолган учрашувларда эса, асосан, захирадан майдонга қўшилмоқда.