Гулистонда содир бўлган портлаш ортидан жиноят иши очилди (видео)
3-саҳифа
−
03 Декабрь 7508 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги чойхонада ёнғин чиққани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат ортидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖда содир бўлган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
“Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси