Испания Сербияни мағлубиятга учратди
Спорт
−
09:29 310 1 дақиқа
Кеча, 27 март куни Испания ва Сербия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Испанияликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Вильярреал шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Микель Оярзабаль дубль қайд этди (16 ва 44-дақиқалар), Виктор Муньос эса 72-дақиқада жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа испанлар ушбу баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Дастлаб 27 март куни Испания ва Аргентина ўртасида Қатарда Финалиссима учрашуви бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, минтақадаги беқарорлик сабаб ушбу учрашув бекор қилинганди.
Шунингдек, кечаги, 27 март доирасидаги яна бир ўртоқлик учрашувида Англия терма жамоаси ўз майдонида Уругвай билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эндиликда Испания терма жамоаси жорий йилнинг 31 март куни Мисрни ўртоқлик учрашувида қабул қилади. Сербия эса ўша куни ўз майдонида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Live
Барчаси