Испания ўртоқлик учрашувида Ироқни мағлуб эта олмади
Спорт
−
05 Июнь 1616 1 дақиқа
Кеча, 4 июнь куни Испания ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ла-Корунья шаҳридаги “Абанка-Риасор” стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Испания ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очди. 27-дақиқада эса Ироқ ҳимоячиси Мержас Доши жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг, ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Ҳар икки терма жамоа ҳам 2026 йилдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Испания ва Ироқ сўнгги бор 2009 йилги Конфедерациялар кубогида ўзаро тўқнаш келган эди. Ўшанда испанияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, испанлар мундиалда “Ҳ” гуруҳида Уругвай, Саудия Арабистони ва Кабо Верде билан бир гуруҳдан жой олган. Ироқ эса Франция, Норвегия ва Сенегал терма жамоалари билан бир гуруҳ босқичида тўқнаш келади.