Исроил Ғарбий Соҳилда ҳарбий операция бошлади

Олам

image

Бугун, 26 ноябрь куни Исроил армияси Ғарбий Соҳилнинг шимолий ҳудудларида кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “France24” хабар берди.

Келтирилишича, мазкур операция йил бошида бошланган ва ўн минглаб фаластинликларни уйидан кўчиришга сабаб бўлган “Темир девор” амалиётига алоқадор эмас. “Темир девор” аввало қочқинлар лагерларига қаратилган эди

Исроил армияси ва ички хавфсизлик хизмати қўшма баёнот чиқариб, “Самария шимолида кенг кўламли аксилтеррор операцияси бошланганини” билдирди. “Самария” атамаси Исроил томонидан Ғарбий Соҳилнинг бир қисми учун ишлатилади.

Ғарбий Соҳилда зўравонликлар 1967 йилдан буён давом этиб келади, аммо 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин янада кучайди. Ғазода ўтган ҳафта жорий этилган “мўрт сулҳ”га қарамай, тўқнашувлар Ғарбий Соҳилда тўхтамади.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғарбий Соҳилда Исроил аскарлари ёки кўчманчилар томонидан 1000 дан ортиқ фаластинлик ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Миср билан чегарада ёпиқ ҳарбий зона ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди. Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац дронлар ёрдамида қурол контрабандасининг кучайишига қарши курашиш мақсадида Исроил-Миср чегарасига туташ ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилишни буюрган.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил ҲАМАС Темир девор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг