Қамчибек Ташиевнинг укаси яна сўроққа чақирилди

Олам

image

Кеча, 25 март куни Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Шоирбек Ташиев Ички ишлар вазирлиги томонидан яна сўроққа чақирилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар қилди

Маълум қилинишича, у Ички ишлар вазирлигининг тергов бўлимига чақирилган.

Уларнинг айтишича, Шоирбек Ташиев бу сафар гувоҳ сифатида чақирилган. Ҳозирча қайси иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинмаган.

Ташиев Қирғизистон сиёсатидаги таниқли шахслардан бири бўлиб, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси ҳисобланади. Қамчибек Ташиев эса мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган сиёсатчилардан бири сифатида танилган.

Эслатиб ўтамиз, Шоирбек Ташиев аввал ҳам сўроққа чақирилган бўлиб, қайси жиноий иш доирасида сўроқ қилингани сир сақланган эди. Фақат 24 минг сайловчиси уни кетқиза олишини айтган Ташиев сўроқнинг эртаси куниёқ депутатлик мандатини топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

тергов Ташиевнинг укаси сўроқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг