Қашқадарёда аҳолига мўлжалланган газни сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 6219 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.G.S.” МЧЖ раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан ўзаро тил бириктириб, унга аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган 10 200 кг суюлтирилган газни 76,5 млн сўмга сотишга келишиб, КамаАЗ русумли газ ташувчи юк автомашинасига 10 360 кг суюлтирилган газни юклаб берган вақтида ушланиб, фуқаро А.Ф. нинг автомашинасидан 35 млн сўм ва 2 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.
Live
Барчаси