Қайси мамлакатда энг кўп туғилишлар кутилаётгани айтилди

Олам

image

2025 йил жаҳондаги барча туғилишларнинг 17 фоизи Ҳиндиcтон ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг “World Population Prospects” ҳисоботи маълумотларига таянилган ҳолда, “Visual Capitalist” портали маълум қилди.

Қайд этилишича, дунёда ўртача туғилиш коэффициенти 1970 йилда аёл бошига тахминан беш нафар боладан 2025 йилга келиб тахминан икки нафар болагача пасайганига қарамасдан, бу йил жаҳондаги барча туғилишларнинг 17 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, дунёда аҳолиси энг кўп мамлакатда туғилиш коэффициенти ҳудудлар бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Тахминан 31 та мамлакатда туғилиш аллақачон оддий аҳолининг ўзини ўзи қоплаш даражасидан пастга тушган, бу эса ҳукуматларни бола кўришни рағбатлантирувчи чораларни жорий этишга ундамоқда.

Хитой 2025 йилда 8,7 миллион туғилиш прогнози билан иккинчи ўринни эгаллайди. Бугун мамлакат дунёда туғилиш коэффициенти энг паст давлатлардан бири ҳисобланади – аёл бошига тахминан бир бола, ҳолбуки 1970 йилда бу кўрсаткич олти эди.

Ундан кейин Нигерия келади – 7,6 миллион туғилиш. 2050 йилга бориб бу рақам прогнозларга кўра 8,1 миллионгача ўсади. Худди шу даврда Нигерия АҚШни ортда қолдириб, аҳоли сони бўйича дунёдаги учинчи мамлакатга айланиши кутилмоқда.

Россия 2025 йилда 1,2 миллион туғилиш билан дунёда 23-ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги 25 йилда турмуш даражаси энг тез ўсган мамлакатлар эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон туғилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг