“Қизилқум U-19” бош мураббийи пора билан ушланди
Спорт
−
18 Февраль 3867 1 дақиқа
“Қизилқум U-19” жамоаси бош мураббийи 20 млн сўм пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Қизилқум” профессионал футбол клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи гарчи, ўйинчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссиясининг қарори ва раҳбарнинг тегишли буйруғи асосида қабул қилинишини билсада, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган ўсмирнинг ишончига кирган. Аниқроғи, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилган.
Аммо бош мураббий сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Футболда барча иштирокчилар адолатли, шаффоф ва юқори профессионал стандартларга риоя қилиши мажбурий ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоалар, футболчилар ва мутахассисларни қатъий огоҳлантиради ҳамда тизимни коррупциядан ҳоли бўлиши учун барча чора-тадбирларни кўради”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль