Қозоғистон БАА томонда эканини очиқлади 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Яқин Шарқдаги вазият туфайли Бирлашган Араб Амирликлари халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, у Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказган, Яқин Шарқдаги вазиятни атрофлича муҳокама қилган ва лозим бўлганда қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

“Қозоғистон Бирлашган Араб Амирликларини дўст ва биродар давлат деб билади ва зарурат туғилганда қўлидан келган ёрдамни кўрсатишга тайёр”, деган Қозоғистон Президенти.

Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Қозоғистон томонидан билдирилган қўллаб-қувватловни юқори баҳолаб, миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон ва БАА ўртасидаги дўстона алоқалар ҳамда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга содиқ эканликларини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли Бирлашган Араб Амирликлари халқига ҳамдардлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Бирлашган Араб Амирликлари Қосим-Жомарт Тўқаев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг