Қозоғистонда энди давлат хизматчилари қозоқ тилини билиши шарт бўлади

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати 2023-2029 йилларда давлат тилини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, қозоқ тили давлат хизматининг асосий тилига айланади. Ҳужжат матни мамлакат ҳукумати сайтида эълон қилинди. 

“Концепцияни амалга ошириш жараёнида давлат хизматчиларининг қозоқ тилини билиш мажбуриятини юкловчи талаблар ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, давлат тили давлат хизматининг асосий иш тилига айланади”, дейилади ҳужжат матнида.

Концепцияда КАЗТEСТ тизими бўйича B2 даражасида қозоқ тилини биладиган давлат хизматчиларининг улуши 2029 йилда 50 фоизни (2023 йилда бу улуш 35 фоизни ташкил этади) ташкил этиши кераклиги қайд этилган. Давлат органлари ва миллий компанияларда давлат тилида ҳужжат айланишининг улушини 2029 йилда 94 фоизга (2023 йилда – 91 фоиз) ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати 2029 йилда давлат тилида сўзлашувчи аҳоли улушини 84 фоизга (2023 йилда – 81 фоиз), қозоқ тилидаги теледастурлар улушини 84 фоизга оширишни истамоқда (2023 йилда 70 фоиз). Республикада ва хорижда ўтказиладиган халқаро тадбирларда қозоқ тилидан фойдаланиш улушини 75 фоизгача (2023 йилда – 52 фоиз) ошириш кўзда тутилган.

Қозоғистон Конституциясининг 7-моддасида қозоқ тили давлат тили ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат ташкилотлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рус тили расмий равишда у билан тенг қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон давлат хизматчилари қозоқ тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made