Қозоғистонда Эпштейн иши бўйича текширув олиб борилмоқда

Олам

image

Қозоғистонда жинсий жиноятлар иши марказидаги шахс Жеффри Эпштейн ҳужжатлари бўйича текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни Сенатда ўтказилган брифингда Бош прокурор ўринбосари Ерлан Утегенов маълум қилди.

Қайд этилишича, текширув Эпштейн файлларида Қозоғистон фуқаролари иштирок этган-этмаганини аниқлашга қаратилган.

“Бу масала бўйича бизга депутат сўрови тушган, ҳозирда текширув давом этмоқда. Файлларда бўлак-бўлак шаклда тахминан 3 миллионта хабар бор. Ҳозир биз маълумотларни тўлиқ ўрганиб чиқяпмиз. Хусусан, у ерда Қозоғистон фуқаролари иштирок этганми ва умуман, Қозоғистон ҳақида қаерда сўз борганини текширяпмиз. Ҳаммасини диққат билан таҳлил қилиш ва ишончлилигини текшириш зарур”, деган Утегенов.

Шунингдек, текширувда давлат амалдорларининг иштироки ҳам ўрганилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган ҳужжатларда Қозоғистоннинг Давлат хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимов ҳамда Миллий банк собиқ раҳбари Қайрат Келимбетовнинг исмлари ҳам учрагани хабар қилинганди. Ҳужжатларда Қозоғистон 400 мартадан кўпроқ тилга олинган. Хусусан, Остона тахминан 200 марта, Олмаота эса 70 мартадан кўпроқ учрайди.

Қолаверса, Жеффри Эпштейн ўз ҳамкасблари билан қозоғистонлик топ-модель Руслана Коршунованинг ҳаётини ва 2008 йилда унинг Манхэттенда фожиавий вафот этганини муҳокама қилгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон текширув Жеффри Эпштейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг