Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Олам

image

2026 йилда Қозоғистонда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель куни Президент Қосим-Жомарт Тўқаев “Alem.ai battle” ва “AI Governance Cup” танловлари ғолибларини тақдирлаш маросимида сўз юритди.

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги асосий вазифа ушбу соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва уларга сифатли таълим учун шароит яратишдир.

Шунингдек, давлат раҳбари 2026 йилнинг кузида мамлакатда муҳим халқаро тадбир – Astana AI Film Festival ўтказилишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу тадбир глобал миқёсда илк бор ўтказиладиган ва креатив индустрия ривожидаги туб ўзгаришларни акс эттирадиган лойиҳа бўлади.

Тўқаевнинг фикрича, рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг кенг жорий этилиши катта ўзгаришларга йўл очади.

“Шу боис, биз фуқароларнинг билимларини ошириш ва уларни рақамли кўникмаларга ўргатишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Ҳозирда 650 мингдан ортиқ талаба Al Sana дастури бўйича таҳсил олмоқда. Яқин келажакда сунъий интеллект ва deeptech йўналишларида яна 100 минг мутахассис тайёрлаш зарур”, деган у маросимда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сунъий интеллект сабаб миллиардерлар сони ортаётгани, 2031 йилга бориб дунё бўйлаб миллиардерлар сони қарийб 4 минг нафарга етиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон олийгоҳ Сунъий интеллект университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг