Қозоғистондаги қишлоқ аҳолиси алкоголдан воз кечди

Олам

image

Бугун, 11 февраль куни Қозоғистоннинг Қостанай вилоятига қарашли Кабирга қишлоғи аҳолиси алкоголь маҳсулотларидан воз кечганини эълон қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизматига таяниб, “Курсив” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қишлоқдаги дўкон эгалари спиртли ичимликлар савдосини ихтиёрий равишда тўхтатган. Ушбу ташаббус қишлоқ оқсоқоллари ва тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланган. Аҳоли вакилларининг фикрича, бу қарордан сўнг қишлоқда тинчлик мустаҳкамланган, оилавий низолар камайган, жамоат тартиби яхшиланган.

Кабирга қишлоғида жами 214 нафар аҳоли истиқомат қилади. Прокуратура маълумотига кўра, қишлоқда алкоголь маҳсулотлари расман тақиқланмаган ва бу ихтиёрий ташаббус ҳисобланади. Яъни, қишлоқ ҳудудида алкоголь маҳсулотлари сотилмайди, бироқ истаган шахс уни бошқа аҳоли пунктларидан харид қилиши мумкин.

Қайд этилишича, сўнгги уч йил давомида қишлоқда алкоголь билан боғлиқ бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландда тушлик вақтида алкоголь ичимликларини сотишни тақиқловчи ярим асрдан ортиқ амал қилган чеклов бекор қилинганди. Ҳукумат алкоголь сотишга рухсат берган ва эскирган қонун нормаларини юмшатган.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон аҳоли алкогол қишлоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг