Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 4116 1 дақиқа
Бугун, 7 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг икки фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 08:57 да Ақтўбе вилоятининг Айтекеби туманидан ўтган республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 1028 километрида “Пермь-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган Yutong русумли автобус ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда автобусда бўлган 49 йўловчидан 5 нафари вафот этган, улардан 2 нафари ўзбекистонлик бўлган.
Хабарда айтилишича, ФВВ Қозоғистоннинг масъул вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ЙТҲ оқибатида вафот этганларни Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
“Ҳозирда Фавқудодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда”, дейилган вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь