Қўшни мамлакатдан олиб келинган “гашиш” тўхтатиб қолинди
3-саҳифа
−
18 Июнь 1612 1 дақиқа
Қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган қарийб 4 кг “гашиш” мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент – Наманган йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Поп туманидаги Наманган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган шахсга тегишли сумкада 3 кг 956 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Терговга қадар текширув давомида мазкур гиёҳвандлик воситасини ўзининг 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган ҳамшаҳари билан тил бириктириб, қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келгани аниқланган ва у ҳам процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган 25 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинган эди.
Live
Барчаси