Қувайтнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
11 Май 812 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайтнинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микраддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кун тартиби марказида бўлган.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2025 йил февраль ойида Қувайтга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини қайд этдик”, дейди Саидов.
Унга кўра, кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
“Элчи жанобларига Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Хелен Санд Андресендан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.
Live
Барчаси