Карманада ота-ўғил ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида 30 ёшли эркак ва унинг 4 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, соат 10:13 ларда Кармана тумани, “Сардоба” МФЙ, Бухоро кўчасидаги уйда яшаган С.Я. ва унинг ўғли С.А. ухлаш мақсадида ошхонага, турмуш ўртоғи М.Я. эса иккинчи фарзанди А.А. билан ётоқхонада иситиш печини ёқиб, ухлаган. Шундан сўнг улар печнинг мўриларидан чиққан ис газидан заҳарланган.

Бунинг оқибатида С.Я. ва унинг ўғли С.А. воқеа жойида вафот этган, М.Я. ва унинг ўғли А.А. заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро С.Я. ва С.А. нинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида содир бўлгани аниқланган. Шунингдек, ҳозирги кунда М.Я. ва унинг вояга етмаган фарзанди А.А. нинг аҳволи ўртача ҳолатда. 

Ҳодиса содир бўлган жой туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор ходимлари, тергов-тезкор гуруҳ томонидан кўздан кечирилиб, нарса ва ашёлар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида эркак ва унинг 2 нафар набираси ис газидан заҳарланиб вафот этганди. Кеча, 18 декабрь куни ҳам Андижон вилоятида 52 ёшли эркак кўмирдан чиққан ис гази оқибатида вафот этгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ис гази Кармана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг