“Катта режалар билан келдик”. Президент Сирдарёга борди
Жамият
−
04 Декабрь 3922 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент вилоят фаоллари ва нуронийлар билан мулоқот қилди. Иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тарбияси ва ҳудуднинг келажагига оид муҳим масалалар юзасидан очиқ суҳбат бўлди. Давлат раҳбари одамлардаги ташаббускорлик ислоҳотлар самарасини оширишда ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.
“Ўзгаришлар, аввало, маҳаллаларда сезилиши керак. Сизлар одамлар билан доимий мулоқотда бўлиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатишингиз зарур. Ҳаммамиз уйғоқ ва фаол бўлсак, ҳаракатларимиз, олиб бораётган ислоҳотларимиз албатта натижа беради. Сирдарёга катта режалар билан келганмиз. Сизларни эшитиб, бамаслаҳат бу режаларни амалга оширамиз”, деди Президент.

Давлат раҳбари вилоятга ташрифи давомида саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб беради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига борганди. Вилоятда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтганди ҳамда Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Live
Барчаси