Кейн тарихий рекордга эришди
Спорт
−
15 Октябрь 1647 1 дақиқа
Англия терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Ҳарри Кейн яна бир тарихий натижага эришди. У Латвия устидан 5:0 ҳисобида қозонилган ғалабада дубль қайд этиб, терма жамоа сафида 13 та ўйинда биттадан ортиқ гол урган футболчи сифатида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Opta” аналитик компанияси хабар берди.
Шу тариқа, Кейн “Уч шерлар” афсонаси Нэт Лофтхауснинг 12 та шундай ўйиндаги натижасини ортда қолдирди ва Англия терма жамоаси тарихидаги энг самарали ҳужумчи сафида яна бир бор ўз номини тарихга муҳрлади.
Ҳарри Кейн Латвияга қарши учрашувда 44 ва 45+4-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа Кейн ЖЧ–2026 саралаш Европа босқичидаги 6 та ўйинда жами 6 та гол уриб, саралаш босқичининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Энг яхши тўпурар эса Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳисобланади. Унинг ҳисобида 12 та гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалаба билан Англия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган илк Европа жамоасига айланганди.
Live
Барчаси