Хитой 3 нафар астронавт ва 4 та сичқонни космосга учирди (видео)

Бу қизиқ

image

Кеча, 30 октябрь куни Хитойнинг “Чанчжэн-2F” ракета ташувчиси “Шэньчжоу-21” бортида уч астронавт ва тўртта сичқон билан “Тяньгун” орбита станциясига йўл олди. Ракета учириш маросими Хитой Марказий телевидениеси томонидан жонли эфирда намойиш этилди.

Қайд этилишича, учириш маҳаллий вақт билан соат 23:44 да Ганьсу провинциясининг шимоли-ғарбида жойлашган “Цзюцюань” космодромидан режа асосида амалга оширилган.

Асосий экипаж таркибига 2022 йилда “Шэньчжоу-15” миссияси доирасида “Тяньгун” станциясида олти ой фаолият олиб борган командир Чжан Лу, шунингдек, илк бор космосга учаётган борт муҳандиси У Фэй ва фойдали юклар бўйича мутахассис Чжан Хунчжан киритилган. Улар орбитада олти ой қолиб, жами 27 та янги илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказади.

“Шэньчжоу-21” кемаси билан станцияга тўртта – иккита урғочи ва иккита эркак сичқон етказилади. Хитой бошқариладиган парвозлар дастури расмий вакили Чжан Цзинбонинг маълум қилишича, бу Хитойнинг космосда кемирувчилар устида олиб борадиган илк тажрибаси бўлади. Унга кўра, тажриба микрогравитация ва ёпиқ фазо каби космик шароитларнинг ҳайвонлар хатти-ҳаракатларига таъсирини ўрганишга қаратилган.

Кейинчалик сичқонлар Ерга қайтарилиб, космик муҳитда юзага келган стрессга жавоб реакциялари ҳамда уларнинг тўқима ва органларидаги мослашув ўзгаришлари бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг SpaceX компанияси Ҳинд океанига қўнган тарихдаги энг катта Starship космик кемаси прототипи бўлган ракета ташувчининг 11-синовини муваффақиятли якунлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

астронавт Чанчжэн-2F Шэньчжоу-21

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг