Хитой ЕИни халқаро нормаларни бузишда айблади
Олам
−
17 Май 2091 1 дақиқа
Хитой Европа Иттифоқини халқаро нормаларни бузишда ва Хорижий субсидиялар тўғрисидаги регламент механизми орқали Хитой компанияларига босимни кучайтиришда айблади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Мақолада айтилишича, Европа Иттифоқи ХХР компанияларига нисбатан терговлар сони ва кўламини ошириб, вазиятни кескинлаштирган.
Хитой Тижорат вазирлигининг баёнот беришича, текширувлар, хусусан, хавфсизлик тизимлари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи Nuctech Co. компаниясига ҳам дахл қилган.
Пекиннинг қайд этишича, Европа расмийлари Хитой банкларидан ҳамкорлик қилишни ва бевосита терговга алоқаси бўлмаган катта ҳажмдаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу эса, Пекин фикрича, ушбу ташкилотларнинг Европадаги барқарор фаолиятига тўсқинлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Тижорат вазирлиги Европа Иттифоқининг еттита аэрокосмик компаниясини экспорт назорати остидаги ташкилотлар рўйхатига киритган эди. Санкциялар жорий этилишига ушбу компанияларнинг Тайвань билан ҳарбий ҳамкорлиги сабаб бўлган. Гап Бельгиянинг ўқ отиш қуроллари ишлаб чиқарувчи FN Herstal компанияси ва унинг бош компанияси FN Browning Group, шунингдек, Европанинг йирик мудофаа пудратчилари, аэрокосмик тадқиқот институтлари ва сунъий йўлдош орқали разведка қилиш билан шуғулланувчи компаниялар ҳақида бормоқда.
Live
Барчаси