Киберхавфсизлик маркази ходимларининг маълумотлари ўғирландими?
Жамият
−
29 Апрель 3065 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Киберхавфсизлик марказининг ички тизимларига бузиб кирилгани ва ходимларнинг маълумотлари сиздирилгани ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган текширувлар натижасида марказнинг ахборот тизимларига ҳеч қандай рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқланмаган.
Шунингдек, марказ фаолиятида бундай турдаги маълумотлар базасидан фойдаланилмаслиги маълум қилинган.
Ўзи нима бўлганди?
Жорий йилнинг 27 апрель куни ҳакерлар томонидан Ўзбекистондаги Киберхавфсизлик маркази ДУК ходимларининг шахсий маълумотлари сотувга қўйилди. Ҳакерлардан бири марказнинг 100 нафар ходимининг шахсий маълумотларини эълон қилган. Маълумотлар орасида ходимларнинг исм-фамилияси, компаниядаги лавозими ҳамда ЖШШИР рақамларини кўриш мумкин. Қолаверса, ички маълумотлар базасидан бевосита олинган маълумотлар, хусусан Киберхавфсизлик маркази ходимларининг тўлиқ рўйхати “анча катта” экани ва “анча махфийроқ” маълумотлар ҳам борлиги даъво қилинган. Ҳакер Ўзбекистон расмийлари маълумотларнинг тўлиқ эълон қилинишини учун 200 минг доллар талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва Dark Web’га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ички ишлар вазирлиги улар тасарруфидаги барча ахборот тизимларининг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганини, шахсга оид маълумотларнинг дахлсизлиги бузилмагани ва ташқи манбалар орқали кириш ҳолатлари аниқланмаганини билдирди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
21:09