“Реал” ҳужумчиси жароҳат сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Спорт
−
04 Март 3180 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Родриго ўнг оёғида олдинги хочсимон боғлам ва латерал менискус йиртилиши жароҳатини олгани маълум қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бразилиялик футболчи жароҳатни Испания чемпионатининг 26-турида “Хетафе”га қарши учрашувда (0:1) олган. Родриго 55-дақиқада майдонга тушиб, баҳсни охиригача давом эттирган.
“Marca” нашрининг ёзишича, ҳужумчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ҳамда яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Родриго 2019 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келмоқда. У Испания грандига Бразилиянинг “Сантос” клубидан кўчиб ўтган. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2028 йил июнига қадар амал қилади.
Ҳужумчи “қироллик клуби” сафида 297 та ўйинда майдонга тушиб, 71 та гол урган. У жамоа билан уч марта Испания чемпионати ва икки бор UEFA Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Шунингдек, Родриго Бразилия миллий терма жамоаси сафида 37 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол муаллифига айланган.
Live
Барчаси